Ассалому алайкум! Саволим донорлик (қон бериш) ҳақида. Отамни ҳар икки уч ойда шифокорлар телефон орқали чақиришиб отамдан донорлик учун қон олишади ва маълум бир миқдорда пул беришадилар. Отамнинг бу ишлари яъни қон беришлари тўғрими.
– Ва алайкум ассалом! Қон сотиб уни пулини олиш жоиз эмас. Шариатимизда ўзи ҳаром бўлган нарсани савдоси ҳам ҳаром ҳисобланади. Қон эвазига эмас, лекин қон топширувчиларга бироз ўзларига келиб олишлари учун берилаётган ширинликлар бўлса зарари йўқ. Бу қон эвазига бўлмай донарнинг саломатлиги учундир. Зарурат юзасидан қон бериши жоиз. Лекин сотиш жоиз эмас.
Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ
173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди. Валлоҳу аълам!