Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам керак!!!

00:00 / 26.12.2009 | eski savollar | 2553
Ассалому алайкум Хазрат! Сизга овсинимнинг хатини етказмоқчиман. Ҳаммамиз ноқулай ахволдамиз.Мухтарам Хазрат, кимга ва каердан ердам сурашни билмай охири сизга мурожаат этишга жазм қилдим. Биз оддий оиламиз. Биринчи фарзандимиз ҳам касаллик орқали нобуд бўлган. Кейинги 6 ёшлик қизимиз ўткир юрак етишмовчилиги билан оғриб келади. Уни баҳорда операция қилдиришимиз керак экан. Тошкентдаги етук малакали кардиологларга кўрсатканимизда бундай касалликларни фақат Новосибирскда катта пулга (10 000 $) операция қилишларини айтишди. Кўз олдимизда қизимизнинг юз-лаблари, қўл-оёқлари кўкариб, юрса хансираб, чарчаб сўлиб бораяпти. Бу фарзандимизни ҳам йўқотишни ҳоҳламаймиз.Сиз кўп жойларда бўласиз, илтимос, агар иложи бўлса бизга ёрдам бера оладиган ташкилот, фондлар, қизил ярим ой жамияти ёки бирон бир саховатли инсонларни топишга ёрдам берсангиз. Ёки шу хати сабаб бўлиб кимдир ёрдам берса ажаб эмас. Қимматли вақтингизни олганлигимиз учун узр.Андижон вилояти, Хўжаобод тумани.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло Ўзи ёрдамчи бўлсин! Фарзандингизга шифо берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat