Ассалому алайкум шайх жаноблари Оллох икки дунёингизни мархаматли қилсин.Жаноб агар Хотин эрига яширинчи хиёнат қилиб юрган бўлса, эри бу холати анчадан кейин билиб қолди ёки ўз қўли билун ушлаб олганда. Эрнинг рашқи келиб аламидан хотининг пичоқлаб ўлдирса. Унган гуноҳ ёзиладими ва охиратда кимнинг хақига хукм чиқарилади. Узр бемани савол берган бўлсам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эрнинг рашки келиб аламидан хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйса, қотиллик гуноҳига қолади. Хотин зинокорлик гуноҳига қолади. Охиратда ҳам ҳар бири ўз гуноҳига жавоб беради.