Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми?

00:40 / 24.05.2022 | Snr | 1542

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан сафардалик пайтимизда қаттиқ тортишиб қолдик. Жаҳл устида "ажрашаман" дедим. Бу гапдан сўнг турмуш ўртоғим ҳам "ажрашамиз, бугуноқ уйга қайтасан" дедилар. Лекин ҳеч қаёққа кетмадим. Вақт ўтиб ярашдик (шу куннинг ўзида). Лекин ўша воқеадан буён орага талоқ тушдими деган шубҳа тарк этмаяпти. Турмуш ўртоғим "уйга қайтиб кетасан деяётганимда талоқ ҳақида уйлаганим йўқ" дедилар. Ўша воқеадан сўнг орамизга талоқ тушганми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни шу гапларни айтган бўлиб талоқни ният қилмаган бўлса талоқ тушмаган. Талоқ масъалаларини пухта биладиган аҳли илмга бориб бўлган воқеани тўлиқ тушинтириб беринглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat