Ассалому алайкум! Мен бир тижорат фирмасининг сотиб олиш бўлимида ишлайман. Бир эски танишим (асли чет эллик) чет элдан махсулот олиб келиб бериши мумкинлигини айтди ва мен ундан махсулот заказ қилдим (ўзим учун) ва олиб келиб соттим. Биринчи ҳамкорлигимиз муваффақиятли бўлди. Бу ишдан сўнг, мен ишлаб турган корхона рахбари айни махсулот учун талаб борлигини айтди. Мен танишимга бу ҳақида билдирдим ва у катта миқдорда махсулот етказиб бера олишини айтди. Бу ҳақида корхона раҳбарига айтдим, лекин бу танишим учун гарант бўла олишим ҳақида сўради ва мен бунга рози бўлдим. Шартнома бўйича тўлов қилинганидан сўнг танишим турли бахоналар билан махсулот етказиб бериш вақтини суришни бошлади ва маълум бир вақтдан сўнг умуман алоқага чиқмай қўйди. Мен ўзимни ноқулай ҳис қилдим, чунки корхона рахбари олдида танишим билан тил бириктириб пулларни олгандай холатда эдим. Бу ноқулай холатдан чиқиш учун корхона рахбарига ойлигимдан кесиб боришни таклиф қилдим ва шу пайтгача (2 йилдан буён) ҳар ой ойлигимни ярмига яқини кесиб борилади. Саволим. Шаръий қоидаларга кўра етказилган зарарни мендан 100% қопланиши қанчалик тўғри? Агар танишим махсулотни етказиб берганида мен фойдага шерик бўлмаслигим аниқ эди. Агар фойдага шерик бўлмасам нега зарарга шерик бўлишим керак (шерикмас 100% қоплашим)? Мени бу ишда ҳеч қандай айбим йўқлигини 100% исботлаб бера оламан. Ҳолат бўйича савол (лар) бўлса, жавоб беришга тайёрман.
– Ва алайкум ассалом! Кафил бўлган бўлсангиз тўлаб берасиз. Кафиллик учун хизмат ҳақи олинмайди, лекин зарар етказилса кафил зомин бўлади. Валлоҳу аълам!