Ассалому Алейкум ҳазрат ман яҳши ниятла билан 1 йил олдин уйланганман лекин уйланибманки ҳали ҳануз ҳаловатим ёқ . аёлим узини жуда солиҳа қилиб курсатиб менга турмушга чиққан лекин туйдан кейин 20кун утгач уни асл башараси фош булди кечалари ман уҳлаб ётганимдан фойдаланиб узини жазмани билан гаплашишини пайқаб қолдим шундан кейин ман уни уйдан ҳайдадим лекин тавба қилдим деб ялиниб турвоганидан кейин но илож кечиришга мажбур булдим . тугри ундан кейин ман унга етарлича меҳр бера олмадим бу эса унга алам қиларди. у бу воқеадан сунг барибир бошқа ҳунарларини курсата бошлади телефонда тинмай яқинлари билан гаплашиб манга туҳмат буҳтонлар қиларди .бирон бир гап гапирсам гапимга умуман итоат қилмиди .яқинда яна буҳтон қилиб 02 га телефон қилиб манга туҳмат буҳтонлар қилиб қаматишга урунди. бизни терговга чақиришди уша ерда ҳам аёлим терговчини ёрдамчисига нозли қарашлар қилиб узига жалб қилишга ҳаракат қилди . бу нарсалани куриб турган бола манга ока қанақилиб чидавоссиз деб манга раҳми келиб гапирди. аёлимни шарти ман ота онами ташлаб чиқиб кетиҳим ва у билан бирга яшашим унга алоҳида уй олиб бериб ҳар томонлама таминлаб қуйишим кераклигини айтди акс ҳолда нима қилиб булсаям мани қаматворишини айтди. суд булди судда аёлими қилган туҳматлари фош булди . майли бу гал бу туҳматни қилди уҳшамади эртага бошқа нарсани уйлаб топар .ман жудаям чарчадим ота онам ногирон уйдан кучага чиқа олишмиди уларга ёрдам керак . аёлим эса уларга ёрдам бериш урнига манга сан уй олиб бераман деб вада қилгансан эркак энди вадангни устидан чиқ деб қуймаяпти ҳазрат ман жуда чарчадим Аллоҳга шукур бировни ҳаққини емиман ҳалол меҳнат қилиб кун кечираман лекин унга уй олиб беришга мани имкониятим юқ . ҳазрат онамни аҳволлари яҳшимас бировга муҳтож булиб ётадила аёлим шу нарсалани ҳаммасини куриб билиб турибди лекин барибир мани тинч қуймаяпти .ман ҳеч қачон онамни бу аҳволда ташаб кета олмиман бу эса аёлимга ёқмяпти . тугри ҳазрат сиз тарбиялаш керак дийишиз мумкун лекин унга ҳеч кимни гапи кор қилмиди.1)ҳазрат шундай ҳолатда ман уни талоқ қилсам кейин у ёмон юлга кириб кетса манга гуноҳ булмидими?2) ҳазрат ман аёлимдан мингдан минг норозиман. эрини норозилигини олган аёл жаннатга кирмаслигини эшитганман. шундай ҳолатда мани норозилигим утадими, тугри унга уй олиб бераман деб вада қилганман лекин олиб бера олмий қолдим ман уни алдаб ҳам юрганим юқ имконим булса албатта олиб берардим. шундай ҳолатда ҳам норозилигим утадими3)ҳазрат ман қандай юл тутий маслаҳат беринг жуда чарчадим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу сизга боғлиқ иш. Истасангиз талоқ қиласиз. Ундан кейин нима бўлса, ўзи билади ва жавоб беради.