Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалин пули ёки маҳр ҳақида

19:40 / 06.10.2018 | Abdulloh | 5563

Ассалому алайкум! Яқинда уйланмоқчиман. Уйдагиларни совчиликка юбордим. Улар қиз томоннинг розилигини олиб, маълум миқдорда "қалин" пулини ҳам келишиб олишди. Шариатимизда куёв маҳрни келинга бериши шарт. Мен уйланмоқчи бўлган қиз билан телефон орқали гаплашдим: «Маҳрни ўша ота-оналаримиз келишган "қалин" пулидан (миқдорини айтдим) олишини ва маҳр сени мулкинг, шунча миқдордаги маҳрга розимисан» дедим. У розилигини билдирди ва «ўзим олганим билан барибир аямга бераман ўз хоҳишим билан», деди. Ушбу тутган йўлим тўғрими? Маҳр ўрнида ўтадими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қалин пули деган гап йўқ. Чунки қалин пули ҳур аёлни сотиб олиш ҳисобланади. Маҳрини кимга бериш ёки ўзида олиб қолиш аёл кишининг ихтиёри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat