Хурматли Шайх хазратлари мани опачам 10 йил олдин эри билан конуний ажрашишди мана Аллохни такдири билан опачамга яна турмуш куришга имконият тугилди факат бошка эркак билан шунда опачамга 1-эридан талок тушганми опачам бошка билан турмуш куриши мумкинми чунки опачамни 1-эри факат когозга кул куйиб индамасдан чикиб кетган суд хонадан шунга маслахат берсангиз илтимос. Аллох рози булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша қўл қўйилган қоғозда, мен бу аёл билан ажрашдим, деган маънодаги гап бўлса, талоқ тушган бўлади. Бўлмаса, опанингиз эски эрдан талоқ сўрайди ёки никоҳни бузишга чора кўради. Кейин янги оила қурса бўлади.