Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомилани олдириш

20:14 / 30.12.2017 | Abdurahmon | 7362

Ассалому алайкум! Мен турмушимда эрим билан 4 йил хаёт кечирдим. Шунча йил давомида жуда куп ранж кўрдим. Бир қизим бор, хозирда 3 ойликка етмаган хомилам бор. Эрим жахлини тутиб тура олмай мени калтаклар эди. Кечириб яхши бўлиб кетишига умид қилар эдим. Хомиладор холимда яна калтаклади бу сафар сабрим етмай ота уйимга кетдим. Отам “жохил одамнинг зурриёди керакмас хомилангни олдир отасиз 2 фарзандни тарбиялаш жуда қийин, агар олдирмасанг умрбод эринг билан яшашга мажбурсан” дея маслахат бердилар. Ўзим хам туғишни ўйлаяпман, лекин эримни олдига қайтиб юзини кўришга ақлим ҳам юрагим хам дов бермаяпти. Нима қилай? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уч ойлик бўладиган бўлса, унда инсонийлик аъзолари шаклланган бўлади. Олдиришингиз жоиз эмас. Боланинг туғилишини ва ризқини Аллоҳ Ўз зиммасига олган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat