Аллога Ҳамд, Расулуллоҳ с.а.w га Саловатлар бо'лсин. Ассалому алейкум Раҳматуллоҳу ва Барокатуҳ Шайҳ Ҳазратлари.Савол: 100 минг со'м пулдан қанчасини Аллоҳнинг ё'лида садақа қилишим фарз.Мисол: До'стим 100 минг со'мдан 25 минги деди.Аллоҳ илмизни зиёда қилсин. (Амин)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозир юзминг сўмдан бошқа пул бўлмаса, закот фарз бўлмайди. Нисобга етган пулдан 2.5%ни закотга бериш фарз бўлади. Дўстингиз хато гапирибди. Илмсиз одам бу каби гапларни айтмасин!