1. Аввало “китобнинг Закот бобида набоботлардан олинадиган закотлар бўлими” йўқ. Наботот дегани ўсимликлар дегани. Ўсилмиклардан закот олиш деган гапнинг ўзи йўқ. Иккинчидан, “согин сигирлар ва товуклар” наботот эмас, ҳайвонотдир. Мазкур нарсаларнинг қаерда боқилишининг фарқи йўқ.2. Ҳосил олиш учун қилинган харажат учун ушрнинг ярми кечиб юборилган. Шунинг учун ўша харажатни қилганлар ўндан бир эмас, йигирмадан бир берадилар.