Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Процент пулидан қарзини олиш

17:46 / 25.07.2021 | Каххоров Абдуганий 6 Б | 7192

Ассалому алайкум! Бир аёл мендан "1 ойда пулларини олиб келаман" деб 2200$ лик товар олган. Ва пулларимни хам товаримни хам қайтариб бермай 5 ой бахоналар қилиб, ёлғонлар гапириб юрди. Мен унга сизни хамма вақт ичимда қарғаб юрибман дедим, шундан кейин келиб "бир одамдан процентга 30 миллион сўм оляппан, сизга шундан бераман" деб кетти. Мен унга бу ишиз хорам, бу билан муаммолариздан қутилолмайсиз деб қайта қайта айттим, лекин у "бошқа иложим йўқ" деб кетти. Лекин мен уни гапларига ишонмадим, чунки жуда кўп "ана пул келяпти, мана пул келяпти, фалон куни олиб бораман, фистон куни олиб бораман" дея мени ахмоқ қилди. Агар гапи рост бўлиб, менга процентга олган пулини кўтариб келса у пуллар менга халол бўладими, ўша пулларни олишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулдан берсин. 

Ҳаромдан топилган молдан қарзни адо қилиш 

Бир киши қарздор бўлса, қўлида ҳаром молдан бошқа мол бўлмаса, қарзини ўша молдан тўлаши жоизми?

ما حرم أخذه حرم إعطاؤه

Олиш ҳаром бўлган нарсани бериш ҳам ҳаромдир.

الربا و الرشوة و أجرة الزنا و أجرة الغناء، كلّ ذالك حرام سخت، لم يخرج من ملك صاحبه، فلا يجوز تأدية القرض به

«Рибо, пора, зино ва отарчиликдан топилган пулларнинг барчаси ҳаром, нопокдир. Булар берувчининг мулкидан чиқмаган бўлиб, қарзни булар билан адо қилиш жоиз эмас».
Фиқҳ китобларимиздан олинган ушбу иборадан кўриниб турибдики, ҳаромдан топилган мол кимдан олинган бўлса, ўшанинг мулки ҳисобланади. Агар эгалари аниқ бўлса, уларга қайтариб бериш вожибдир. Агар маълум бўлмаса, улар кимнинг моли бўлса, ўшалар тарафидан садақа қилиш вожиб бўлади. Ким ушбу молдан қарзини тўласа, бировнинг молини ишлатгани учун гуноҳкор бўлади.
Шундай фатво берилган: «Агар қарздор судхўрлик, қимор, маст қилувчи ичимлик, зино орқали мол топган бўлса, уни ўзи ишлатиши ва ундан фойдаланиши жоиз эмас. Ҳақдорлар (қарз эгалари) ҳам ундан ўша молни олиб фойдаланиши ҳақида уламолар тўрт хил фикр айтишган:
1. Ибн Қосим Моликий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қарздорнинг ҳалолу ҳаром аралашган моли бўлиб, ҳалоли кўп бўлса, ҳақдор ҳаққини ўша молдан олиши ва ундан фойдаланиши жоиздир».
2. Ибн Ваҳб Моликий роҳимаҳуллоҳ: «Қарздорнинг ҳаром молидан олиб, ундан фойдаланиш жоиз эмас. Аллома Ибн Рушд Моликий: «Агар молнинг кўпи ҳалолдан бўлса, қарзини олиши ва ундан фойдаланиши жоиз. Агар молининг кўпи ҳаром бўлса, ундан қарзни олиш ҳам, фойдаланиш ҳам жоиз эмас».
3. Имом Муҳаммад Шайбоний роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақдор одам қарздор кишининг ҳаром молидан қарзини ундириб олиши ва ундан фойдаланиши дурустдир. Агар ушбу масала қозининг олдига олиб борилса, қазоан жоиз деб ҳукм қилинади, диёнатан эса жоиз эмас».
4. Бошқа аҳли илмлар шундай дейишган: «Қарздор қарзини ҳаром молдан тўлаётган бўлса ва бу ҳақдорга маълум бўлиб қолса, уни олиши ва фойдаланиши жоиз эмас. Лекин ҳалол молдан берса, олиш ҳам, фойдаланиш ҳам жоиз». Мана шу ҳолатда ҳақдор киши қарзнинг қандай молдан берилаётганлигини қарздор кишидан сўраш вожибми ёки вожиб эмасми? Мусулмон мусулмон ҳақида яхши гумонда бўлиши керак. Лекин фисқу фужури ортадиган бўлса, иложи йўқ.
Бу тўрт қавлдан фатво берилгани шуки, қарздорнинг хузуридаги мол асл эгасининг розилигисиз, шариат кўрсатмаларига зид тарзда, масалан, ўғрилик, қароқчилик йўли билан топилган бўлса, ҳақдорнинг бундай молдан олиши ва фойдаланиши жоиз эмас. Қарздорнинг ҳузуридаги мол шариат кўрсатмаларига зид бўлса ҳам, эгасининг розилиги орқали топилган бўлса, масалан, судхўрлик, қимор, зино сабабидан топилган бўлса, ҳаққини шу молдан олиш қазоан жоиз, диёнатан жоиз эмас, яъни тақво нуқтаи назаридан олмагани афзалдир.
Баъзи уламолар бундай ҳолатдаги қарздор кишига юқорида зикр қилинган ишлар динида ҳаром саналмаган ғайридинлардан қарз олиб, ҳақдорга тўлашни тавсия қиладилар. Шунда у ғайридинлардан олган қарзини мазкур ғайришаръий йўл билан топилган молдан тўлайверади. Валлоҳу аълам!

Муфтий Камолиддин Рошидий.


Топ рейтинг www.uz Openstat