Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқли маркетин ҳукми

14:43 / 23.07.2019 | Ibroxim Jorayev | 2008
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Баъзи оғир беморларни анъанавий тиббиёт кучсиз бўлганда ноанъанавий тиббиётдан шифо топишларига ҳам гувоҳ бўламиз. Табиий йўллар билан зарари камроқ, балки эффективлиги юқорироқ маҳсулотлар борлиги бизни хурсанд қилади. Аммо аксари чет элнинг бу маҳсулотлари юртимизга тармоқли маркетинг орқали кириб келган. Афсуски, бу маҳсулотларни дорихона ёки дўконларда топиб бўлмайди. Уни бемор олиши учун ушбу тизимга аъзо бўлиб сотиб олиши керак ёки аъзо бўлган кишини қайта харид қилдириб ундан сотиб олиши керак бўлади. Икки ҳолда ҳам компания маҳсулот кимни номига олинса шу кишига чегирма ва бонуслар беради. Бир компания маҳсулотларини сифати, ҳалоллиги ва эффективлигига шубҳам қолмаганидан кейин мен икки ҳафтадан буён унинг маркетинг тизимини ичкаридан яқиндан ўрганиб чиқмоқдаман (аъзо бўлмаган ҳолда). Шу вақтгача тармоқли маркетинг ножоизлиги, шубҳали бўлгани учун унга аъзо бўлмаганман. Қидирув тизимида ҳам яна бир бор тармоқли маркетинг борасидаги савол-жавоблар билан танишиб чиқдим. Унда аксари ҳолда қатъий «тармоқли маткетингни ҳаммаси ҳаром» шаклидаги жавоб берилганлигини кўрмоқдаман. Бироқ Москва шаҳри мемориал масжиди имом-хатиби, «Ал-Азхар» битирувчиси Шамил Аляутдинов томонидан қуйидаги ссилкадаги (http://umma.ru/esonomisa-i-islam/shariatskie-zapreti/8842-setevoj-marketing-khalyal-ili-kharam) маълумотига кўра барча савдо турларидаги каби тармоқли маркетингда ҳам ҳалол ва харом турлари тафавут этиларкан. Саволим: шунга кўра ҳозирги кунда тармоқли маркетингни қатъий барча турлари ҳаром деяверамизми ёки ҳаром турлари кўп тарқалганлигига қарамай ҳалоллик талабларига жавоб берадиган тури ҳам бўлиши мумкин деймизми? Агар ҳалоллик талабларига жавоб берадиган тури топилса унда фаолият олиб бориш жоиз бўладими? Саволим ўринсиз ва қўпол чиққан бўлса узр сўрайман ва сизларга олдиндан раҳмат дейман!.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетингнинг деярли аксарияти ножоиз. Дори фойдали бўлса ўртага ҳеч кимни киритмасдан компанияни ўзидан сотиб олишингиз мумкин. Аъзо бўлиш ҳам кимнидир ортидан бориш ҳам кимнидир ортингиздан етаклаши ҳам шарт эмас. У шахс нима асосда айтганини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat