Ассалому алайкум! Бир мураккаб масала бўйича ёрдам берсаларингиз, Аллоҳ сизлар сабаб ечим берса ажабмас. Мени бир таниш акам бор, 3 йил олдин Қозоғистонда танишганмиз, ўқишга борганда, у хам Узбекистондан. У акам келгандан кейин уйига бирор марта ҳам алоқага чиқмаган, қанақадир ғалати, ҳаёттан тўйгандай юрарди, уйдагилари суриштирса рақамларини ўзгартириб ўзини олиб қочарди, шу шу 3 йил ўтди мана орадан, у 1чи йилиёқ ўқишни ташлаб ишга чиқиб кетди, шундан бери ишлаб юрибди, уни танишларидан суриштирганимда ота-онаси билан муаммоси йўқлигини, фақат акаси билан муносабатлари ёмон эканлигини билдим, ота-онаси кекса одамлар, ҳозиргача суриштириб юришибди ўғлини тиригини ҳам ўлигини ҳам билишмайди. Мен ҳам карантин сабаб Ўзбекистонга қайтгандим, ҳозир иш билан келдим, у билан кўришдим, аҳволи янаям ёмонлашган, мендан бошқа ҳеч ким билан алоқада эмас, соғлиги ёмон, иродаси жудаям суст, Аллоҳ ризқини бериб турибди Алҳамдулиллаҳ, бирор муаммо бўлса ўзини ўлдиришдан ҳам қайтмайдиган аҳволга келган, тарки дунё қилган деса ҳам бўлади, менга ишонгани учун мен билан гаплашади, биров сўраса билмайман деб айт деган. Ҳозир уни ота-онаси ҳузурига қайтариш учун анча насиҳат қилдим, диндан хабари бору бироқ ҳеч қачон ибодат қилмаган, чет эл маърузачиларини тинглайди, Муҳаммад Хоблосга ўхшаган инсонларни. Масжидга жума куни чақириб ҳам киргизолмадим, бироқ характери яхши, кўнгли очиқ, менга жуда кўп фойдаси теккан, фақат ҳозир унга бир муаммо бўлса, ўзини ўзи ўлдиришдан асло қайтмайдиган ҳолатга келган, шу учун авайлаб муомала қиламан, бу инсонни жуда яхши кўраман, ҳаётга қайтиши учун нима қилиш кераклигини билмайман, ҳаммаси барибир бўлиб қолган, ишлайди, еб-ичиб юради, ўзини даволашни ўйламайди ҳам, эрта ўлиб кетамиз барибир деб яшайди, ичмайди, чекмайди. Нима қилишни билмаяпман, ота-онасига айтсам дарҳол етиб келишади, лекин бу ўзини бир нима қилиб қўйишидан қўрқаман. Аллоҳ дейди, ҳаммасини тушунади, лекин иродаси енгилган, уйига қайтмасликка қасд қилган, ҳаммаси барибир бўлиб қолган. Имкон қадар маслаҳатларизни, насиҳатларизни берсаларингиз, бир инсонни аввало Аллоҳни изни билан ҳаётини ва охиратини сақлаб қола олсак.
– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси билан кўришишига шароит қилиб беринг. Валлоҳу аълам!