Ассалому алайкум! Биз яшаб турган маҳалламизга қўшни маҳалладаги Мусулмон биродарларимиз уруш қилиш ниятида тез тез келиб туришади. Бизларга малумки урушдан қочишлик энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Биз шундай вақтда қандай йўл тутайлик(уруш бўлиши аниқ), маҳаллаям ватан ичра ватан дейишади, биз ватанимиз албатта ҳимоя қилишимиз керак, бизларга яна шу нарса малумки мусулмон билан мусулмон урушишлиги гунох ишлардан ҳисобланади, биз шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳам қўшни маҳаллангиз ҳам мусулмон бўлса уриш қилишларингиз ҳаром. Сизларни маҳалланглар ватан ичидаги ватан эмас бир неча уришқоқ қўчқорлар тўпланган қўрадан иборат бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!