Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Мен ўзимнинг опамни ҳаётини сизга айтиб бераман ва сиздан саволимизга жовоб сўрайман. Хатни опам номидан ёзиб бераман. О: Ёшим 25 да Турмуш ўртоғим 16 ойдан бери Кореяда. 2 та ўғлимиз бор. Турмуш ўртоғим билан телефон орқали гап талашиб қолдик. Эрим: "Ота-онам даволатгани пул бермадими"? деган эди, мен "йўқ" десам. Ёлғон айтаяпсан деп "уч талоқ" кейин "юз талоқсан" деди. Қайнаотам эса гунохи менга бўлсин, 2 та фарзандиз бор деб мени уйга олиб кетди. Шайх ҳазратлари энди опам нима қилсин маслаҳат беринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Эри келганда биргаликда диний идорага бориб бўлган гапларни айтиб нима қилишни сўрашсин!