Ассалому алайкум! Мени дўстим уйланмоқчи, лекин оладиган аёлни фарзанд туғиб бериш шарти билан олмоқчи. Ушбу никохи агар туғолмаса вақтинча бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Туғолмаслиги аниқ бўлса унақа шарт қўймасин. Агар номаълум бўлса бу билан вақтинча бўлиб қолмайди. Чунки ҳамма ҳам уйланаётганда бир дунё шартлар билан уйланади. Валлоҳу аълам!