Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки ийд кечаси

17:21 / 22 июль | Abu Abdulloh | 270

Ассалому алайкум! Икки ийд кечасининг фазилати. Олимлар «Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки Рамазон ойининг охирги ўн куними?» деган савол борасида ихтилоф қилишган. Абдулҳак Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам», деган. Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳдан икки ийд кечасини бедор ўтказиш фазилати ҳақида қуйидаги ҳадис нақл қилинган: Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки икки ийд кечасини савоб талаб қилган ҳолатда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди», дедилар». икки ийд кечасидан мурод кайси кечалар? Арафадан хайитга ўтар кечами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон ва қурбон ҳайити кечалари. Яъни ҳайит кунидан олдинги кеча. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat