Ассалому алайкум! Оилада эр хотин ишлаб икковимизни хам молимиз нисобга етган. Саволим шундан иборатки қурбонлик учун оиламиздан битта қўй сўйсак бўладими ёки икковимиз алохида-алохида қурбонлик қилишимиз керакми? 2. Оламдан ўтиб кетишган бувим билан бувам номларидан хам қурбонлик қилмокчи эдим. Икковларини номларидан битта қўй сўйсак бўладими ёки фақат бувим ёки фақат бувам номларидан сўйиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Иккингиз ҳам нисоб эгаси бўлсангиз алоҳида-алоҳида қилишларингиз шарт. Ўтганлар номидан имкон бўлса, алоҳида-алоҳида қилсангиз яхши. Иккалаларининг номида битта қурбонлик сўйсангиз ҳам жоиз. Агар қорамол бўлса, 7 кишидан қилиниши мумкин. Валлоҳу аълам!