Ассалому алайкум! 1. Банда намозлари қабул бўлаётган бўлмаётганини қандай билса бўлади. Албатда буни ягона Аллоҳ билади лекин барибир аломатлари борми ё шу ҳақида ҳадисми... "Бир ҳиндистонлик олимдан сўрашибди ---Намозим қабул бўлаётганини қандай биламан? --Бомдодни ўқидингми? --Ўқидим. Пешинни ўқидингми? Ўқидим. Агар Аллоҳ намознингни қабул қимаганида кейинги намозга еткизмас эди."(ҳикоя таҳминан шундай эди) деган ҳикояни ўқиб қолувдим. Бу ростми йўқми билмайман шунга ўхшаш аломатлардан банда намози қабул бўлаётган бўлмаётганини билса бўладими? 2. Банда қўлидан келганича ўзини кийимини пок тутса. Лекин шунда ҳам кўнгли тўлавермаса ва уни васвасага йўйса. Кейин шариатимиздаги барча ибодатларни қилиб юрсаю базида аҳу васвасалар васваса эмас балки ҳақиқат бўлса лекин банда буни билмай ўтиб кетса оҳоратда уни аҳвпли қандай бўлади. Буни сўрашимдан асл мақсад одам барибир ҳато қилади гоҳ ёдидан чиқади гоҳ этибор бермайди. Лекин астойдил пок боишга ҳаракат қилсаю юқоридаги ҳолат бўлиб қолса нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ кейинги намозни насиб қилаётган бўлса аввалгиси қабул бўлаётгани аломати бўлади.
2). Намоз дуруст бўлиши учун намоз ўқигувчининг кийими ва бадани нажосатдан пок бўлиши шарт. Баданида нажосат борлигини билмаганлиги узр бўлмайди. Киши ўз кийими ва баданини пок тутиши қийин иш эмас. Қолаверса шариатимизда ғализа нажосатда афв миқдорини белгилаб қўйган. У қуруқда 2.975 гр, суюқда эса пиёланинг кетичалик миқдордир. Валлоҳу аълам!