Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онага айтмасдан никоҳ

23:01 / 22.07.2021 | N | 2610

Ассалому алайкум! Бир қиз ва йигитнинг бир бирида кўнгли бўлса ва келажакда турмуш қуришмоқчи бўлса ва ҳозир гунохкор бўлиб қолмаслик учун никоҳ (қизнинг ҳам йигитнинг ҳам ота-оналарининг ҳозирча ҳабарлари бўлмасдан, аммо 2эркак йўки 1 эркак 2 аёл гувоҳлилигида) ўқитишлиги жоизми? Ёки истиҳора ўқишсинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишдан ота-она бехабар қолишмасин. Одатда бунақа бемаслаҳат ишларнинг оқибати яхши бўлмайди.Хусусан валий(ота)нинг тузилган никоҳга агар куёв келиннинг тенги бўлмаса эътироз қилиш ҳаққи бор:
Мазкур ҳолатда, у(валий)нинг эътироз қилиш ҳаққи бор. Тенгликсиз бўлган никоҳнинг ботиллиги ривоят қилинган.
 Яъни, валий тенгликка риоя қилмай аёл ўзи тузиб олган никоҳга эътироз билдириши мумкин. «Аёл киши тузган ақди никоҳ тенгини топмай тузилган бўлса, ботил бўлади» деган ривоят ҳам бор экан. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat