Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон

22:37 / 23.09.2022 | Akrom | 703

Ассалому алайкум! Мен бир иш сабаб аёлимдан қаттиқ ғазабландим ва сенга Оллохнинг ланати бўлсин дедим. Шиндан кейин намозимдан хушу тилимдан зикр энг ёмони иймоним заифлашганини сездим ибодатларим олдингидек бўлмаяпти илтимос йўл кўрсатиб юборинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши ўз аёлини итоатсизлик қилса ҳам лаънатлаши жоиз эмас. Бу ўта оғир гуноҳлардандир. Тавба ва истиғфор айтинг.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِرَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.

وَنَازَعَتِ الرِّيحُ رَجُلًا رِدَاءَهُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَعَنَهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَلَا تَلْعَنْهَا فَإِنَّهَا مَأْمُورَةٌ، وَإِنَّهُ مَنْ لَعَنَ شَيْئًا لَيْسَ لَهُ بِأَهْلٍ رَجَعَتِ اللَّعْنَةُ عَلَيْهِرَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида бир кишининг ридосини шамол тортиб кетди. Бас, у уни лаънатлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир. Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги келиб чиқади. Ким бундай нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِنَّ الْعَبْدَ إِذَا لَعَنَ شَيْئًا صَعِدَتِ اللَّعْنَةُ إِلَى السَّمَاءِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ دُونَهَا، ثُمَّ تَهْبِطُ إِلَى الْأَرْضِ فَتُغْلَقُ أَبْوَابُهَا دُونَهَا، ثُمَّ تَأْخُذُ يَمِينًا وَشِمَالًا فَإِذَا لَمْ تَجِدْ مَسَاغًا رَجَعَتْ إِلَى الَّذِي لُعِنَ فَإِنْ كَانَ لِذَلِكَ أَهْلًا وَإِلَّا رَجَعَتْ إِلَى قَائِلِهَارَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон банда бир нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Шунда унинг ортидан осмоннинг эшиклари ёпилади. Кейин у ерга тушади. Унинг (осмоннинг) эшиклари ҳам унинг ортидан ёпилади. Кейин у ўнгга, сўлга бориб-келади. Агар борадиган жой топмаса, лаънатланганнинг олдига келади. Аммо у бунга лойиқ бўлмаса, албатта айтувчисига қайтади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан лаънат кўпроқ ҳолатларда ўз айтгувчисига уриши кўриниб турибди. Бас, шундай экан, лаънатни зинҳор тилга олмаслик керак.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَلَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلَا اللَّعَّانِ وَلَا الْفَاحِشِ وَلَا الْبَذِيءِرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мўмин кўп таъна қилувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўз айтувчи ҳам ва тили бемаза ҳам эмасдир», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat