Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бе никохманми?

19:51 / 28.07.2021 | Лейла | 2079

Ассалому алайкум! Бу каналга азо бўганимдан жуда хурсандман. Ман яқинда бир гапни эшитиб қолдим, яни эр ажрашганда хотинига талоқсан дейиши шарт экан. Ман 19 ёшимда биринчи маротаба турмушга чиқиб 22 ёшимда ундан қочиб кетганман, яшамиман деб ойимдан юкларими обкелиши учун уни уйига юборганман, у ойимга хотин қимиман қочиб кетти юкларини олиб кетишиз мумкин деган. Хотин қимиман сўзи талоққа ўтадими? Ман орадан етти йил ўтгач бошқа бир инсонга турмушга чиқдим, ундан фарзандим бор. Шарий никохтан ўтганман, мани холатим хозирги кунда нима? Бе никохманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! хотин кимиман кочиб кетти юкларини олиб кетишиз мумкин” деган гапни талоқ ёки қайтиб яшамаслик мақсадида айтган бўлса орага талоқ тушган. Ўшандан кейин етти йил ўтган бўлса идда ҳам тугаган экан. Беникоҳ эмассиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat