Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин Сизлардан барча саволларга батафсил жавоб олиб диний билимларимни бойитиб бормоқдаман.
Аввало узр яна шахсий савол: Саволим қуйидагидан иборат: Чамаси 2 йил олдин бир ҳамкасбимиз (эридан ажрашган, ота-онаси билан яшайди, 10 ёшли ўғли бор) алданиб қолиб, катта пулга тушиб қолди ва мендан 2 ой ичида қайтариш шарти билан қарз сўради. Машинамни сотсам қайтариб бераман деди. Мен унга ёрдамим тегсин, қарзингни ёпгин деб пул бердим, аммо орадан анча вақт ўтса ҳамки машина сотилмади ва пулимни ололмадим. Шунда у аёлдан менга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқишини сўрадим ва у эса маҳр эвазига қарзнинг ярмидан кечишимни сўради. Мен рози бўлдим ва никоҳ ўқитдик, 1 ҳафта -10 кунларда кўришиб туришга ҳам келишиб олдик. Ҳаммаси рисоладагидек эди. Ижарага олинган квартирамизда кўришиб турдик. Байрамлар, туғилган кунларда ҳатто ота-онасига совғалар юбориб турдим, онам сизни дуо қилдилар деб айтарди. Аммо бу учрашувлар 10-15 кунга, кейин эса 1-2 ойга ўтиб кета бошлади, ҳар доим баҳонаси кўпайиб кетди, албатта бу мени асабимга тегарди, яқинда қарзнинг қолган қисмини менга тўлиқ қайтариб бериб, “энди орамиз очиқ талоғимни беринг, Сизни севмайман, кўнглим бошқа одамда” деди. Шок бўлиб қолдим. Онаси ҳам билиб қолди “сиз нега мани рухсатимсиз никоҳлаб олгансиз” деди. Шу важ юзасидан мени ота-онамларга учрашишди, улар эса жанжалга тобимиз йўқ, талоғини бериб юбор деб айтишди. Наҳотки 2 йилдан бери хотиним бўлиб юрган аёл бирдан айнаб қолди? Эрдан чиққан аёлни никоҳлаб олиш учун кимнинг розилиги керак бўлади? Дадамлар билмасинла бўлмаса мени сўядилар дейди, онаси ҳам мен билдим, дадаси билмасинла дейди. Даданглар билишларини истамасанг, менга итоат қилиб аввалгидек юрайлик деб, айтмоқдаман, шу тўғри бўладими? Қандай йўл тутишга ҳайронман.
Ва алайкум ассалом! Бу борада тажрибамиз йўқ. Валлоҳу аълам!