Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари.Мен, Маҳмуд Халил Хусарий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий ва Абдулбосит қориларни тиловатларини севиб эшитаман. Алҳамдулиллаҳ беададки, ўзим ҳам имкон қадар Қуръонни тиловат қиламан. Аммо фарзандларим ҳали ёш Қуръон тиловатини билмайди.Саволим шуки: Дунёдан ўтганимдан сўнг машҳур қориларнинг тиловатларини эшитишдан ва ўзим ҳам ибодатдан, тиловат қилишдан тўхтаб қоламан-ку, деган ғам босмоқда. Бунинг иложиси қандай бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу дунёдаги ибодатлар ва солиҳ амаллар ҳамроҳ бўлади. У дунёда амал йўқ. Бу дунёдаги амалнинг мукофоти ёки жазоси бор. Фарзандларни тарбия қилиш керак. Банданинг ортидан қолган фақрзандларнинг савоб бағишлаши ҳам кишига охиратда фойда беради.