Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон биттами?

15:56 / 16.06.2019 | Knowledge | 2328
Ассалому алайкум! Кечагинда бир оятни икки хил таржима қилганларни кўрдим. Бақара сураси 162-оятининг Шайх Абдулазиз Мансур қилган таржимасида "...ва улар (жазо вақтидан) кечиктирилмаслар" деб таржима қилинган. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох қилган таржимада эса "...ва уларга назар ҳам солинмас" деб таржима этилган. Бу икки олимнинг бир оятни икки хил таржима қилишларини мен тушунмадим. Масалан рус тилидаги "Он плакал" деган жумлани ўзбек тилига "У йиғлади" деб таржима қилсак хам тўғри бўлади "У кўз ёш тўкди" деб таржима қилсак хам тўғри бўлади. Аммо улар умуман бошқа-бошқа маъноларни келтирганлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Араб тили луғатини қўлингизга олиб ўргансангиз битта сўз бир неча маъноларни ифода қилишини кўрасиз. Аллоҳ таоло оят нозил қилган ва ундан нимани ирода қилганини шарҳлаб қўймаган. Ўрни келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларини шарҳлаганлар, қолганларини муфассир олимлар “бу маънони ҳам эҳтимол қилади, бу маънони ҳам эҳтимол қилади” деб тафсир қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat