Ассалому алайкум! Яқинда қурбонлик қилдик яъни онам ўзларининг номларидан қилдилар. Қурбонликдан уйда олиб қолинган гўшт бор эди. Шу гўштдан дугоналарига гаштак (ҳар ойда ёки ҳафтада бир киши қилиб беради) қилиб бердилар. Улар эса ҳар гаштакда маълум миқдорда пул йиғиб гаштак қилган одамга беришади. Хусусан онамга ҳам ўша қурбонлик гўштидан қилинган гаштакда пул берибдилар. Шу пулни олиш жоизми? Олган бўлсалар қайтарсинларми?
– Ва алайкум ассалом! Эҳсон ниятида едирган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!