Ассалому алайкум! Менга бир қариндошим чет элдан келтирилган мол гўштларини сотишга ёрдам беришни сўраб қолди. Суриштирсам, мол гўштлари қўшни давлатлардан "Бисмиллаҳ" деб қўйилмаган ва олиб келинган. Ҳозирда ўртача 28-30 минг сўмдан умумий овқатланиш мавжуд бўлган корхоналар, боғча, мактаб, ошхона, ресторан ва бошқа жойларга сотилмоқда экан. Қариндошимга эътироз билдириб, нега ҳаром гўштларни олиб келяпсизлар деб сўраганимда, "Бисмиллаҳ" деб сўйдириб олиб келсак, килоси яна 6 минг сўм қиммат бўлади деб жавоб берди. Савол: ушбу ҳолатни мен оммага ошкор қилишим керакми? Чунки фарзандларимиз ва ўзларимиз ҳаром гўштни истеъмол қилмаслиги учун.
– Ва алайкум ассалом! Ошкор қилишингиз керак. Ҳаром ишдан қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!