Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим коронавирус бўлиб қолди, касаллик оғирроқ ўтди ва ўшанда ўзимга ўзим "агар турмуш ўртоғим тузалса 3миллион сўмлик қўчқор сўйиб ҳаммасини қийналганларга бераман, ўзимга умуман олиб қолмайман" деб назр қилган эдим. Турмуш ўртоғим Аллоҳга шукур касалликдан тузалди. Савол: Қўчқор сўйишни ўртоғимга илтимос қилдим лекин домда яшаганлигимиз учун кўчада сўйиш ноқулай, бир ўртоғимнинг уйига бориб қўчқор сўйиб қийналганларга бериб, ортганини ўртоқларимга ўзларингиз пишириб енглар десам бўладими? Мен ҳам ўша назр қилинган гўштдан есам бўладими ёки гўштнинг ҳаммасини тарқатиб беришим керакми қийналганларга?
– Ва алайкум ассалом! Қўчқорни уйда ёки танишиникида сўйиш шарт эмас. Қассобга сўйдириб, гўштини бўлдириб тарқатиб юборсангиз ҳам бўлади. Ҳаммасини қийналганларга бераман деб назр қилгандан кейин ўзи ҳам ўртоқлариз ҳам емайди. Фақат қийналганларга тарқатилади. Валлоҳу аълам!