Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумни ортидан ёмонлигини айтиш

21:43 / 11.09.2019 | Raxmatillo | 2282

Ассалому алайкум! Мархумни ортидан қилиб ўтган ёмон амалларини эслаб мухокама қилинса. Мархумга зиёни борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёмон амалларини эсланса ғийбат бўлади. Буни ғийбат қилганларга зарари бўлади. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинг¬лар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда.
Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat