Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиган намозим ҳукми қандай

23:46 / 06.08.2021 | Bahodir Abdullayev | 1117

Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. 1. 3-4 ракатларда Фотиха сурасидан олдин Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм ни айтмаган эканман, лекин айрим намозларимда саждаи саҳв қилганман. Шу ўқиган намозларимнинг ҳукми қандай? 2. Биринчи намозни бошлаган вақтларимда кўп васваса бўларди(айниқса намоз ўқишимдан олдин ёки ўқиётган вақтимда. Кейин Аллоҳдан шайтон васвасасидан асрашини сўрай бошладим. Ҳозирда намоз ўқиётганимда фикрим чалғийди, лекин куфр даражасидаги хаёллар (деярли) келмайди. Шунинг учун ўйланиб қолдим, шайтон мени васваса қилаолмай қолдими, ёки нимадир гунох қилиб васваса қилишга арзимайдиган одам бўлиб қолдимми? 3. Суннат ва фарз намозларини орасида вақт(10-15 дақиқа) қолдириб ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Зиммангиздан адо бўлган.

2). Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг.

3). Бўлади. Фақат вақти чиқиб қазо бўладиган даражада кечиктирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat