Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расуллулоҳнинг олий байтларидан бўлса

00:00 / 17.08.2009 | eski savollar | 1941

1. Киши ўзини Расулуллоҳнинг олий байтлариданман деб билса ва шажараси бизнинг томонларга келиб тушган саҳобий ёки тобейинлардан бўлса ва уларнинг қонига Расулуллоҳга бориб тақалса, ўша кишига садақа олиш ҳаром бўладими? Агар у шажарани аниқ билмай таҳминий эҳтимол билан саййидларданман десачи?
2. Кимса ўз ўрганган касбини, мисол учун чилангарлик ёки машинасозлик каби ҳунарини сир сақласа бўладими(шогирдлари ва бошқалардан)? Бу ҳолат илмни тарқатиш кераклиги уни ушлаб турмаслик тўғрисидаги ҳадисга зид келмайдими?
3. Ушбу савол учун узур сўрайман! Космосга кўтарилган инсондан номоз соқит бўлади деб фатво чиқарганларни биламан, лекин бунга ишонмайман. Шу борадаги билмимизга илм қўшсангиз илтимос. Космосдаги кимса номозини қай тарзда ўқийди, қибла қайси томон бўлади? Бошқа бир сайёрага тушилсачи? Чегарадан ортиқ нарсани билишга интилётган бўлсам Аллоҳ таоло кечирсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Оли байтларга садақа олиш дуруст эмас.

2. Зид келади.

3.Космосга чиқаётганингизда жавоб берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat