Ассалому алайкум! Интернет оламини яхши билмайдиган бир дўстимнинг номидан савол беряпман: Дўстимиз бир ресторанда омборда ишлайди. Ресторан эгаси қурбонлик учун мол сўйган, гўштини тарқатиш учун омбор музлатгичида сақлаб турган. Шунда дўстимиз ресторан таоми учун гўшт керак бўлган вақтда 17 кг гўштни шу қурбонлик гўштидан олган ва ишлатиш учун ресторан таомига бериб юборган. Қурбонлик учун эса шунча вазн келадиган, ўзининг айтиши бўйича ундан кўра яхшироқ гўштни 17 кг қилиб берган. Ўзидан яхшилаб сўрашимиздан маълум бўлдики, дўстимиз гўштни қурбонлик учун сўйилганини билиб турган. Энди масала шундаки, қурбонлик учун сўйилган гўштни ўрнига қилинган бу иши учун унга гуноҳ борми? Агар гуноҳкор бўлса, каффоратига нима қилиб уни юва олади? Барчамизнинг гуноҳларимизни Аллоҳ ўзи кечирсин!
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик гўштини сотиш жоиз эмас. Қурбонлик зиммадан соқит бўлади, аммо қилган иши мутлақо нотуғри. Истиғфор айтсин. Валлоҳу аълам!