Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унаштирилган қиз бошқа бола билан билан "гаплашса"...

23:16 / 06.08.2021 | Laboratory Doctor | 2060

Ассалому алайкум! Бир биродарим бир неча ой олдин бир қизнинг номусига тегиб қўйган эди. Қилган аҳмоқгарчилигини ёпиш мақсадида қиз билан унаштирилди, 2 ойдан кейин тўй бўлиши керак эди, лекин куни кеча у қизнинг бошқа бир йигит билан телефонда суҳбатлашиб юрганини ушлаб олди. Қизнинг номусига текканини ҳеч ким билмайди, қандай йўл тутишни билмай мендан маслаҳат сўради. Мен эса ҳақ йўл истаб сизларга мурожаат қилмоқдаман. Қандай йўл тутиши лозим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Биродар”ингиз ҳали тавба қилганга ўхшамайди. Аввало тавба қилсин. Қайтиб бу ишни қилмасликка азму қарор берсин. Бу уни қилган зиноси учун бериладиган жазоларнинг мингдан бири. Тавба қилиб, тўхтамаса бундан баттар бўлади. Тезроқ тўй қилиб уйлансин. Аллоҳнинг буюрганига юриб, қайтарганидан қайтсин. Ибодатларини қолдирмай қилиб юрсин. Ўша қизни тарбияланишига сабаб бўлсин. Шунда тавбаси қабул бўлишидан умид қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat