Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир неча жойга кўчганда намоз

05:36 / 07.08.2021 | БЕК | 924

Ассалому алайкум! Мен россия неф ва газ сохасида ишлеман. Мен асосан ишлагани бу ер 2 ойдан кўп муддатга келаман. Иш мобайнида биз кўчиб кўчиб ишлемиз. Бир жойда қанча қолишимиз аниқмас. Энг ками 3 кун кўпи 1 ой. Шунда намозларим қандай ўқиман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Бир киши шаръий мусофир бўлиши учун пиёда ўртача юришда уч кеча-кундузда етиб борадиган масофали йўлни босиб ўтишни ният қилиши керак» (Дурул Мухтор).

Бундан икки нарса тушунилади:
1.Сафар масофаси уч кеча-кундузли йўл бўлиши;
2. Ўшанча масофага чиқишдан олдин уни қасд (ният) қилиш.

Бир одам уч кунлик масофадан кам бўлган масофани қасд қилиб чиқди, дейлик. Мисол учун, оралиқ масофа 30-35 км бўлган Андижон шаҳридан Шаҳрихон шаҳрига келди. У ердан қидирган нарсасини топмагач, 50-55 км узоқликда жойлашган Наманган шаҳрига йўлга чиқди. У ердан ҳам топа олмагач, Қўқон шаҳрига келди – орадаги масофа 55-60 км. Бунда у бирданига шаръий масофани қасд қилмаганлиги учун шаръий мусофирга айланмайди. Энди ўша нарсани Қўқондан ҳам топа олмагач, у Тошкентни қасд қилди, дейлик. Бу ҳолда у Тошкентга етиб борганда ва унинг йўлида мусофир ҳукмида бўлади. Чунки оралиқ масофа 200 километрдан ортиқ. Бунга далил қуйидагилар:

نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ لِأَنَّ السَّيْرَ قَدْ يَكُونُ سَفَرًا وَقَدْ لَا يَكُونُ، لِأَنَّ الْإِنْسَانَ قَدْ يَخْرُجُ مِنْ مِصْرِهِ إلَى مَوْضِعٍ لِإِصْلَاحِ الضَّيْعَةِ ثُمَّ تَبْدُو لَهُ حَاجَةٌ أُخْرَى إلَى الْمُجَاوَزَةِ عَنْهُ إلَى مَوْضِعٍ آخَرَ لَيْسَ بَيْنَهُمَا مُدَّةُ سَفَرٍ ثُمَّ وَثُمَّ إلَى أَنْ يَقْطَعَ مَسَافَةً بَعِيدَةً أَكْثَرَ مِنْ مُدَّةِ السَّفَرِ

 Мусофир киши сафар муддатини ният қилиши шартдир. Чунки, сафар гоҳида шаръий сафарга айланади гоҳида эса, айланмайди. Зеро, инсон шаҳар ташқарисига деҳқончилик учун ҳам чиқади сўнг ундан узоқроқ лекин, шаръий сафар масофаси бўлмаган жойга бориш фикри туғилиб, сафарини давом эттиради, юрию-юриб, шаръий сафар масофасидан ўтиб кетиб қолади (Бадоиъус саноиъ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat