- Ёлғиз ўқиб олади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб борса-ю, одамларни намоз ўқиб бўлганларида топса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша намозга ҳозир бўлиб, уни ўқиганларнинг ажрича ажр берур. Бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани кам қилмас», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Баъзи вақтларда баҳона ахтариб, кеч қолдим, борсам масжидда жамоат намозига ета олмасам керак, деб жамоатдан қоламиз. Ушбу ҳадиси шариф бу мутлақо нотўғри эканини кўрсатиб турибди. Яхши ният ила жамоат намозига эришаман, деб боравериш керак. Агар намоздан кеч қолинса ҳам, Аллоҳ таоло ўша намозни ўқиган одамга берган ажрчалик савобни намозга кеч қолган бандага ҳам бераверади. Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, ўша кеч қолган одамга бериладиган савобни намозхонларнинг савобидан олиб эмас, балки алоҳида Ўз даргоҳидан беради. Шунинг учун кеч қолдим, етаманми-йўқми, деб ўтирмай жамоатга интилаверишимиз керак экан.