Ассаламу алекум Хазрат,Шу вақтгача қайта қайта никоҳим ҳақида гумонга бориб қоламан, кейин о'зимни "никоҳимдан хамма хабардорку" деган манода овутиб қо'яман. Бунга сабаб никоҳ о'қилаётган пайитда битта о'ртогим, келин томондан бир аёл гувоҳ бо'лганлиги (икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл эмас), афсуски иккала гувоҳ ҳам бенамоз эди.Мисол учун бугун яна бир гумонга то'қнаш келдим ва бу қуйидагини о'қиб юзага келди:Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.Фосиқ Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари бўйича никоҳда валий бўла олмайди.- Агар никоҳ ўқиган одамни қўшмаётган бўлсангиз, гумонингиз ноўрин.Албатта мен о'ртог'имнинг яхши фазилатларини яхши ко'риб у билан муомала қиламан, шу вақтгача у намозни о'қий бошлади алҳамдулиллаҳ. Лекин, чакишда давом этвотти. Агар буни гуноҳи саг'ира десак давомий бо'лганлиги учун гуноҳи кабирага айланиши борми ва бу фосиқликдан далолатми? Чунки о'тог'им сигаретни харомлигини билган ҳолда чакиб юрипти.- Иншааллоҳ намоз у кишини чекишдан ҳам қатариб қолар. Сиз у киши ҳақида ҳукм чиқаришга шошилманг ва насийҳат қилишда давом этинг.