Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр хакида

18:08 / 03.10.2016 | Asadbek | 4482

Ассалому алайкум! Авваломбор олиб борилаётган хайрли ишларингизга ўз минатдорчилигимни билдираман. Опам сўраб беришимни илтимос қилдилар. Айрим сабабларга кўра ёш келин-куёвларнинг турмуши бузилиб кетса никоҳ пайтида бериладиган маҳр ва қалин пулини куёв томон қайтариб сўраши жоизми?  Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири, деганидир. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشَرَةِ دَرَاهِمَ رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дедилар». Дорақутний ва Байҳақий ривоят қилишган. Агар ўндан озни айтган бўлса ҳам, ўн дирҳам вожиб бўлади. Маҳр пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса ҳам, барибир, ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Агар ундан бошқани айтган бўлса, икковларидан бири вафот этганда ёки саҳиҳ хилват бўлганда аталган нарсани бериш вожиб бўлади. Яъни эр тараф келинга ўн дирҳамдан оз бўлган маҳрдан бошқа нарсани ёки  ўн дирҳам ёхуд ундан кўпни маҳрга беришни атаган бўлса, ўшани бирлари вафот этса ёки икковлари саҳиҳ хилватда қолганларидан кейин бериш вожибга айланади. «Саҳиҳ хилват» нималигини кейинги жумладан билиб оламиз. Саҳиҳ хилват ҳиссий, шаръий ва табиий жиҳатдан жинсий яқинликни ман қилувчи нарса қолмаслигидир. Мисол учун, жинсий яқинликни ман қиладиган беморлик, Рамазон рўзаси, фарз намоз, эҳром, ҳайз, нифос кабилар. «Хилвати саҳиҳа» – «саҳиҳ хилват» деганда ақди никоҳдан кейин эр-хотин бир жойда холи қолиб, уларни жинсий алоқадан тўсувчи ҳиссий, шаръий ва табиий монеликлар бўлмаслиги кўзда тутилади. «Холи жой» деганда, ҳамма томони яхши тўсилган, икковларининг изнисиз олдиларига ҳеч ким кира олмайдиган макон кўзда тутилади. «Ҳиссий монелик» деганда, эркакнинг беморлиги туфайли вақтинча жинсий алоқага ярамай туриши кўзда тутилади. Шунингдек, аёлнинг фаржида тўсиқ бўлиб, жинсий алоқага моне бўлиши ҳам ҳиссий монеликка киради. «Шаръий монелик» деганда, аёлнинг ҳайзли ёки нифосли бўлиши, иккисидан бири рўзадор ёки эҳромда бўлиши кўзда тутилган. «Табиий монелик» деганда, эр-хотиндан бошқа шахснинг улар билан бирга бўлиши кўзда тутилган. Ана ўша шартлар тўлиқ бўлиб, хилвати саҳиҳа юзага келгандан кейин эр маҳрни тўлиқ бериши вожиб бўлади, агар хотинининг айби билан никоҳ бузилса ҳам. Мисол учун, қовушгандан ёки хилвати саҳиҳадан кейин аёл диндан чиқиб, муртад бўлса ҳам, маҳрни тўлиқ олиш ҳаққига эга бўлади. Шунингдек, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, эр-хотиннинг бирининг ўлими билан ҳам тўлиқ маҳр вожиб бўлади. Ўлим қовушгандан олдин содир бўладими, кейинми, барибир. Жинсий олат кесилган бўлиши, жинсий заифлик ва бичилганлик (маҳрни) ман қилувчи омил эмас. Бундай ҳолатларда ҳам келин-куёв ёлғиз қолсалар, хилвати саҳиҳа ҳисобланаверади. Саҳиҳ хилватдан олдинги талоқ ила аталган маҳрнинг ярми вожиб бўлади. Бу ҳукм Қуръонда келган. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: وَإِن طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِن قَبْلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَرِيضَةً فَنِصْفُ مَا فَرَضْتُمْ إَلاَّ أَن يَعْفُونَ أَوْ يَعْفُوَ الَّذِي بِيَدِهِ عُقْدَةُ النِّكَاحِ «Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз, магар улар афв қилсалар ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, (бермайсиз)», деган (237-оят). Агар маҳр аталмаган бўлса, саҳиҳ хилватдан олдинги талоқда мутъа, ундан кейингида маҳри мисл вожиб бўлади. Бу ҳукм ҳам Қуръонда келган. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: لاَّ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِن طَلَّقْتُمُ النِّسَاء مَا لَمْ تَمَسُّوهُنُّ أَوْ تَفْرِضُواْ لَهُنَّ فَرِيضَةً وَمَتِّعُوهُنَّ عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدْرُهُ مَتَاعًا بِالْمَعْرُوفِ حَقًّا عَلَى الْمُحْسِنِينَ۝ «Агар хотинларни уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни бой борича, йўқ ҳолича маъруф ила баҳраманд этинг. Яхшилик қилувчилар зиммасига бурч ўлароқ», деган (236-оят). Бу оятда никоҳдан кейин маҳрни аниқламаган ҳолатда, духулдан олдин талоқ қилганда нима бўлиши ҳақида сўз кетмоқда. Аввало, шундай ҳолатда талоқ қилиш гуноҳ эмаслиги баён қилинмоқда. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/oilam-turmush/er-xotin/693-alin-puli-joki-sut-puli

Топ рейтинг www.uz Openstat