Ассалому алайкум! Атрофимда қийналган, касал одамларни кўриб, Аллоҳ бизни яратмаганда эди бунча қийналмасдик деган фикр мени тинч қўймаяпди гўёки Аллоҳ айбдордек. Бу фикрданқутулишга ёрдам берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳаддидан ошиш ҳисобланади. Ақийдангизни тўғрилаб олинг. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ
216. ...Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Валлоҳу аълам!