Ассалому алайкум! Мени бир танишим ўзининг фирмасига бухгалтер бўлиб ишлашимни таклиф қилди. У киши 2 млрд сўм атрофида кредит олиб бизнесни кенгайтирган. Ўзи яхши инсон, тақводор(кредит олганидан афсусда. Тавба қилиб кредит олгани ҳақида ўзи менга айтганди). Мен шу фирмада ишласам оладиган маошим ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мубоҳ ва рухсат ишда ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!