Ассалому алайкум! Аёлим билан каттик жанжаллашдик. Ўшанда мен ичган эдим мени жахлим чиқиб қўлимдаги телефонимни отиб синдирган эдим аёлим хам менга талоғимни беринг деб туриб олди. Мен айтмадим яна сўрайверди. кейин мен жахл устида 3 талоқсан деб юбордим. Ўшанда иккимиз хам талоқни маъносини билмасдик, тушунмасдик. Шундан сўнг масжид имоми хузурига бордик ва у киши бизди диний идорага талоқ масаласи бўйича маъсул домлани олдига юборди. У киши вилоят бош имоми ўринбосари экан. Биздан бўлган барча воқеани барча деталларигача аёлимдан алохида ва мендан алохида суради. Шундан сўнг у киши бизга бундан буён 5 вақт намоз ўқишимизга, халол-пок яшашимизга ваъда олди ва бизга никох ўқиди. Саволим шуки бизни яшашимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сизни ёзганизга қараганда орага уч талоқ тушган. Уч талоқдан кейин бирга яшашга ҳеч қандай йўл йўқ. Агар вилоят бош имоми ўринбосари эшитиб кўриб йўл борлигини аниқлаган бўлса, у кишини ўзлари жавоб беради. Валлоҳу аълам!