Ассалому алайкум! Жияним яқинда уйланяпти шаръий никоҳ жоиз бўлиши учун камида 4,5 гр олтин миқдорида маҳр бeриш кeраклигини билиб ўзи совға қилаётган никоҳ узуги маҳр ўрнини боса оладими билмоқчи.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда белгиланган маҳр миқдорига кифоя қилса, берса ва аёли рози бўлса жоиз. Сайтимиз "Излаш хизмати"дан фойдаланиб маҳрнинг миқдори деб қидирсангиз жавоб топасиз. Динимизда “никоҳ” узуги деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!