Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Саволим шуки, намоз ўқишга буюрилган 10 ёшдан бошлаб ўқилмаган барча намозлар қазоми? Ёки намоз ўқишни бошлагандан кейин улгуролмай ўқилмай қолган намозла қазоми? Ёшликдан бери ўқилмай қазо бўлган намоз билан намозни бошлагандан кейнги қазо орасида қанақа фарқ бор? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Балоғат ёшига етгандан кейин ўқилмаган намозлар барчаси қазо бўлади. Орада фарқ йўқ.