Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир намози

17:09 / 30.11.2021 | Mansur | 911

Ассалому алайкум! Олдинги берилган саволлардан ўзимникидай савол тополмаганим тушунмаганим учун шу саволни беришга қарор қилдим. Мен яқинда 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим ўқишга намозларимни бутунлигича ўқиётгандим уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ уйимга бир икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим бир кунга бориб келишни энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми уйга боргинимча ёки қаср қилибми шунга ўйланиб қолдим ўзимни уйимга бормаганимга шуни билмоқчи эдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қаср қилиб ўқийсиз.
Бир маконда 15 кун ёки ундан кўпроқ муддат туришни ният қилиб келсангиз, ўша ерда муқимга айланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Шу макон сиз учун ватани иқома ҳисобланади. Агар ватани иқомадан ташқарига сафар масофасини қасд қилиб чиқсангиз у жой энди ватани иқомалигини йўқотади ва қайтиб келганингизда 15 кун ёки ундан кўпроқ муддат туришни ният қилмасангиз намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat