Ассалому алайкум! 1. Мен бокалавр босқичини тугатиб ўзимизни қишлоқда оилавий шифокор бўлиб ишлаяпман, ординатурада оқишни давом эттириш ниятим бор эди, лекин ҳозир ман кетсам ўрнимга шифокор қолмайди. Уйдагиларим оқигин дейишяпти. Сизлар нима маслахат берасизлар, қайси йўлни танласам Аллоҳни розилигини топган бўламан? 2. Амалларим Аллоҳнинг розилиги учунми ёки нафсимни розилиги учунмилигини қандай билсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиздан бошқа шифокор бўлмаса, ўша ердаги беморларга сиз масъул бўласиз. Ташлаб кетишингиз жоиз эмас. Ўрнингизга бошқа шифокор келишини тадбирини қилинг. Келгандан кейин ўқишга бориб ўқисангиз бўлади.
2). Аллоҳ буюрган ҳолатда қилишингиз, Аллоҳ розилиги учун бўлади. Бунга зид қилишингиз нафсингизни хоҳиши бўлади. Валлоҳу аълам!