Ассалому алайкум! Танишим намозхон, анчадан буён намоз ўқийди, у бир пайт герайин истемол қилганини айтиб қолди. Мен хайратда қолдим, у яна айтдики мен герайинни халол деб эътиқод қилмайман, лекин шу герайинни чакиб намоз ўқиганимда рохатлааман, кўпроқ қўрқаман, намозга бўлган эътиборим, ихлосим, қўрқувим ва хушуйим ошади деди. Уни хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Намозда сархуш бўлиш мутлақо жоиз эмас. Айтган гаплари иймонига путур етказиши мумкин. Ўша танишингиз қаттиқ тавба қилсин ва ўша ҳолатда ўқиган намозларини қазосини ўқиб олсин. Валлоҳу аълам!