Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиладорликда фақат фарзни ўқиш

15:10 / 18.08.2021 | Ozoda | 1301

Ассалому алайкум! Хомиладорлик намоз ўқимаслик учун бахона бўла олмаслигини биламиз, аммо хомила катта бўлган сари ўтириб туриш анча қийинлашади. Шундай вақтда намозни фақат фарзини ўзини ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз шу ҳолатингизда энг кўп ибодатга ва зикр-илтижоларга муҳтож бўлган вақтингиз. Уларни камайтиришни ўйлаш ўрнига кўпайтириш йўлини қилинг. 14 асрдан бери ҳомиладор аёллар намозларини ўқиб келишади. Ҳиммат қилинг. Агар саломатлигиз жудаям шуни тақозо қилса, намозни туриб бошлаб, рукуъ ва саждаларни ишора қилиб стулга ўтириб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat