Ассалому алайкум! Ҳозирча 5 вақт намоз ўқишни бошламадим. Ҳозирги кунда ҳафтада бир марта "нафл, зуҳо ва шукрона" намозларини ўқиябман. Бу намозлар билан ўзимни 5 вақт намозга тайёрлаб борябман. 5 вақт намоз ўқимай туриб юқоридаги намозларни яни Зуҳо нафл шукрона намозларини ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 5 вақт намоз учун ҳеч қандай тайёргарлик керак эмас. Шайтон шундай ҳийла билан сизни фарз намоздан чалғитиб қўймасин. Дарҳол 5 вақт фарз намозларни ўқишни бошланг. Уларни қасддан ортга сурганингиз учун ҳам гуноҳкор бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!