Ассаламу алайкум хазрат бир саволим бор қисқа қилсам мен бир куни нафл намозимда ва намозларимда Қурондаги Марям онамизди ,оналари Аллоҳдан фарзанд сурайди уша оятда айтадикий менга фарзанд берсанг узингди юлингда назир қиламан дейди(хозир аниги эсимдан чиқибди) уша пайтлари уша оятни уқиб мен хам худди шундай дуо қилдим.Аллоҳ мени дуоимди қабул қилиб фарзанд берди отини хам узи қуйди(уни хикояси бошқа) хозир уг'илчам 20 ойдан ошди хар куни мен билан хуфтон намозидан қолмайди мажитди жуда яхши куради.Мени саволим мен энди нима қилишим керак.Қандай қилсам Аллоҳга берган ва'дамни бажарган буламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Болани Аллоҳ таолонинг динига хизмат қиладиган этиб тарбиялаш билан.