Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имтиҳоним куни нима қиле?

17:14 / 20.08.2021 | Abdulloh | 1115

Ассалому алайкум! 18-куни менинг имтиҳон куним, Андижондаги мадрасага хужжат топширган эдим. Имтиҳон санаси 18-Август 17:30 да имтиҳон олинадиган жойга етиб келишимни айтишди. Имтиҳон рухсатномасида ҳам 17:30 деб белгиланган имтиҳон вақти. Менга телефон қилиб имтиҳон вақтини айтган ҳодим билан гаплашиб 15-20 минут кечроқ борсам зарари йўқми десам зарари борлиги ҳақида айтди. Ўзи асосан, азалдан ДТМда имтиҳонлар белгиланган вақтга етиб келишлиги шарт деб белгиланади. Андижонда 17:30 да росса Аср вақти бўлади. Намоз Фарз имтиҳонни эса 1 йилдан бери кутябман, тинимсиз дуоларда. Мен нима қиле? Бу ҳолатда фарзни қазо қилсам бўладими? Агар бу сафарги имтиҳонни ўткизиб юборсам, яна. Бир йилдан кейин келади навбат. Нега бирор дин ишлари бўйича қўмита бир оғиз шуни эрталабга ёки абетдан кейингига белгилаш ҳақида бирор нима демаган хайронман. Бу ҳолатда қайси йўлни тутишимни маслахат берасизлар илтимос қисқа тушунарсиз жумбоқлик жавоб бермелар (шу қаторда илтимос қилиб ўтаман, мадраса имтиҳонларини анави ДТМга топширмелар улар на намоз вақтини билсин на бошқани Олий мадрасаларни ўзилар имтиҳон қилгандек ўря махсус таълим мадраса имтиҳонларини ҳам ўзилар олселар шунақа вақтда, намоз ўқиб оле дейилса ҳўл дисизлар ва кечикганди тушунасизлар) олдиндан раҳмат жавоб учун Устозлар!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ваҳима қилмасдан Бисмиллаҳ деб имтиҳонга боринг. Аср вақт бўлганида ўша ерда ўқиб олсам бўладими деб сўрасангиз сизни жазолашмайди. Жуда қўймаса ўз ишимга бориб келай деб бориб аср ўқиб келсангиз ҳам бўлади.

 Имтиҳонни кимга топшириш илтимосингизни эса бизга эмас Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг muslim.uz сайтига ёзинг. Чунки бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat